Объектлари ўта муҳим ва тоифаланган объектлар бўлган вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга уларни қўшимча ҳимоя қилиш чораларини кўриш топширилди.
Президент қарорида 2026 йил охиригача қўриқланадиган объектларни учувчисиз учиш аппаратлари ва учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш воситалари билан босқичма-босқич жиҳозлаш кўзда тутилган.
2026 йил 1 январдан бошлаб қўриқланадиган объектлар - банклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа муассасаларда фуқароларнинг кириш-чиқиш жойларида шахсни таниб олиш функцияси билан жиҳозланган воситалар босқичма-босқич ўрнатилади.
Мазкур қурилмалар вазирликнинг "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш маркази" давлат муассасасининг ахборот маълумотлар базалари билан интеграция қилинади.
Изоҳ