• 11 882 сўм
    -55.29
  • 13 749 сўм
    -19.81
  • 151 сўм
    -0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 882 сўм
    -55.29
  • 13 749 сўм
    -19.81
  • 151 сўм
    -0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 22:23

Тошкент шаҳар ИИББ Кинология маркази аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади

Марказ ветеринария, уй ҳайвонларини ўргатиш ва уларни вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатишни бошлаганини эълон қилди. Фуқаролар истеъфодаги хизмат итларини ҳам расман сотиб олишлари мумкин.

60
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ Кинология маркази пойтахт ва бошқа ҳудудлар аҳолисига тегишли уй ҳайвонлари учун пуллик ветеринария хизматларини кўрсатишни бошлади.

Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ветеринария клиникаси Яшнобод туманидаги кинология марказининг янгиланган биносида жойлашган.

Фуқаролар мушуклари ёки итларида турли касаллик белгилари, жумладан, иштаҳа йўқлиги ёки кўздан ёш оқиши кузатилса, клиникага мурожаат қилишлари мумкин.

Қайд этилишича, кинология бўлимига хизмат итларига аниқ ташхис қўйишда ёрдам берадиган замонавий ультратовушли диагностика аппаратлари келтирилган.

Шунингдек, кинология марказида олти ойликдан ошган итлар учун умумий ўргатиш ва қўриқлаш-қоровуллик кўникмалари бўйича курслар ўтказилади. Ушбу кўникмаларни ўргатиш икки ой давом этади. Бу вақт давомида ветеринария хизмати, овқатлантириш ва ўқитиш жараёни дастурга киритилган.

Фуқаролардан итнинг паспорти ёки кучук картаси, шунингдек, гўштхўрлар ўлати ва қутуришга қарши эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш талаб этилади.

Бундан ташқари, фуқароларга 9 ёшдан ошган, истеъфодаги хизмат итларини расман сотиб олиш имконияти яратилди.

Пуллик хизматларнинг яна бир тури - ит боқиш. Агар фуқаро чет элга ёки бошқа ҳудудга боришни режалаштираётган бўлса, итни исталган муддатга боқиш учун қабул қилишлари мумкин. Озиқ-овқат ва парвариш нархига киритилган.

Хизматлар нархи бўйича аниқ маълумотларни марказнинг +998712064592 телефон рақами орқали олиш мумкин.

60
0

Изоҳ