«Тадбиркор аёл ҳамроҳи» номли кредит мамлакатда аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бизнеснинг барқарор ўсиши учун янги имкониятлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Банк кредитлаш шартларини сезиларли даражада такомиллаштирди: фоиз ставкаси пасайтирилди ва кредитлаш муддати 7 йилгача узайтирилди. Бу эса тадбиркор аёллар учун ойлик тўловларни анча қулайлаштирди ва арзонлаштирди.
«Тадбиркор аёл ҳамроҳи» дастурининг асосий афзалликлари:
• Қатъий белгиланган фоиз ставкаси — 21,99%
• Кредит муддати — 7 йилгача
• Максимал сумма — 1,65 млрд сўм
Кредит аёл киши директор ёки мулкдорлардан бири бўлган кичик ва ўрта бизнес корхоналарига тақдим этилади.
Воқеага изоҳ берар экан, InfinBank бошқаруви раисининг ўринбосари Алеся Фролова шундай деди: «Дастурнинг ишга туширилиши InfinBank нинг аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодиётдаги иштирокини кучайтириш ва энг дадил бизнес ғояларини рўёбга чиқариш учун қулай молиявий воситаларни яратишга бўлган интилишини акс эттиради.»
Батафсил маълумот банк сайтида ва +998 71 202 50 80 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ