Imperial Club City премиум мажмуасининг янги эксклюзив блокларида хонадонлар сотуви бошланди. Инвесторлар энди жозибадор харид шартларини танлаган ҳолда ушбу ноёб лойиҳага инвестиция киритиш имкониятига эга бўлишди.
Янги турар жой биносининг ғояси дахлсизлик, эстетик гўзаллик ва юқори даражадаги қулайликни қадрлайдиган инсонлар учун мос келади. Мажмуа аҳолиси тўлақонли ҳаёт кечириш учун зарур бўлган барча нарсалардан мажмуадан чиқмаган ҳолда баҳраманд бўлиши мумкин.
Imperial Club City — бу сифат талабларига жавоб берадиган йирик мажмуа. Лойиҳа муаллифи 20 йиллик тажрибага эга Newmon Group компанияси ҳисобланади.
Лойиҳа муаллифлари энг сўнгги архитектура тамойилларига амал қилишади, шу туфайли мажмуа лойиҳаси замонавий пойтахт аҳолисининг қизиқишларига мос тарзда такомиллаштирилади. Яқинда амалга оширилган янгиланишлар мажмуанинг янги блокларига туташ ҳовли майдонини ҳам қамраб олди.
Илгари эълон қилинган 3,3 гектарли ҳовли майдони кенгайтирилади. 2 қаватли lounge-зоналар, болалар майдончалари, ёзги кинотеатр ва мини-стадиондан ташқари, ҳовлида қуйидагилар ташкил этилади:
• автодромли болалар эко-боғи;
• падел-корт майдончаси;
• террасали қаҳвахона;
• гулхан ёқиш зоналари;
• қўшимча дам олиш зонаси;
• кўплаб сув объектлари ва яшил майдонлар.
Янги блокларнинг асосий хусусияти — бу ҳар бир қаватда хонадонларнинг камлигидир. Бу ерда юқори даражадаги қулайлик, дахлсизлик ва осойишталик кафолатланган.
Аввалроқ Imperial Club City да биринчи босқич фойдаланишга топширилиши ва бу босқич блоклари учун кадастр ҳужжати олингани ҳақида эълон қилинган эди.
36 ойга мўлжалланган узоқ муддатли тўлов имконияти фақат янги блоклардаги хонадонлар учун амал қилади. Таклиф муддати чекланган.
Батафсил маълумот олиш учун савдо офиси келинг, ижтимоий тармоқлар ёки қуйидаги рақам орқали мурожаат қилинг: +998 95 120 77 77.
Манзил: Ниёзбек йўли кўчаси, 31А (мўлжал: Олой бозори)
Instagram: @imperialclubcity
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ