• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 11 ноябр 2025

Ўзбекистонда 9 ой ичида энг кўп Хитойдан телефонлар кириб келди

9 ойда 3,2 млн дона телефон импорт қилинган.

306
0
РИА Новости

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан қиймати 370,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,2 млн дона мобил телефон импорт қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 219,9 минг донага ёки 7,4 % га ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп телефон етказиб берган давлатлар:

Хитой – 2 488 985 дона;

Ветнам – 619 249 дона;

БАА – 65 332 дона;

Ҳиндистон – 31 858 дона;

Корея – 4 862 дона;

Бошқа давлатлар – 2 246 дона.

306
0

Изоҳ