• 12 025 сўм
    34.69
  • 13 970 сўм
    10.32
  • 149 сўм
    -1.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    34.69
  • 13 970 сўм
    10.32
  • 149 сўм
    -1.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:00

Мактабларда тиббий ниқобларни тақиш бўйича қарор тавсиявий характерга эга — Нурмат Отабеков

Санитария-эпидемиология қўмитаси биринчи ўринбосари Тошкент мактабларида ниқоб тақиш режими жорий қилиниши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, мазкур қарор мажбурий эмас, балки тавсиявийдир.

75
0
UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда 30 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги мактабларда тиббий ниқоб тақиш тартиби жорий этилиши билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков мазкур хабарларга муносабат билдирди.

“Ижтимоий тармоқларда ушбу масала нотўғри талқин қилинмоқда. Аввало, уларда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг шу йил 26 сентябрдаги қарори асос қилиб кўрсатиляпти. Ҳужжат санасига эътибор беринг: у сентябрь ойида имзоланган. Аслида, ҳар йили мавсумий ўткир респиратор касалликлар ва грипп авж олишидан олдин бу каби қарорлар қабул қилиниб, жойлардаги муассасаларга тегишли тавсиялар бериб келинади.

Қарорда эпидемик вазият мураккаблашганда тиббий ниқоб тақиш белгиланган. Ҳозир эпидемик вазият барқарор, шундай экан, мактабларда ёппасига ниқоб тақиш зарурати йўқ. Агар гуруҳда касалланган болалар бўлса, ўша бемор билан мулоқотга киришиш эҳтимоли бор жойлардагина ниқоб тақиш тавсия этилади”, - дейди у.

Ҳаво-томчи йўли билан юқадиган касалликларда имкон қадар ижтимоий масофа сақлаш ва мулоқот даврида ниқобда бўлиш мақсадга мувофиқ.

Таъкидлашича, ҳужжатда айтиб ўтилган тиббий ниқоб тақиш тартиби жойларда вазиятга қараб ҳал қилинади. Буни зинҳор ёппасига шундай тартиб жорий қилиняпти, деб талқин қилмаслик керак.

Шу маънода, мазкур қарорга жойлардаги эпидемик вазият қай даражада мураккаб ёки мураккаб эмаслигидан келиб чиқиб, тегишли чора қабул қилиш учун мўлжалланган одатий ҳужжат сифатида қаралиши зарур.

75
0

Изоҳ