• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 25 сентябр 22:14

Тошкент вилоятидаги боғчалардаги заҳарланган болалар сони очиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосари ҳолат содир бўлган боғчаларга бориб, текширув ўтказди.

356
0
t.me/uzedu

Тошкент вилоятидаги боғчаларда болаларнинг овқатдан заҳарланишидан сўнг Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, вазир ўринбосари Азизбек Турдиев мазкур ҳолатларни шахсан ўрганиш мақсадида Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларида бўлди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳолат нафақат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, тегишли ташкилотлар назоратига ҳам олинган. 

Хусусан, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий ҳокимлик масъуллари билан ҳамкорликда боғчаларнинг айни вақтдаги ҳолати, ошхоналардаги мавжуд шароитлар кўздан кечирилди. Боғча раҳбарлари, тарбиячилар билан яқиндан мулоқот қилинган.

Айни пайтда Қуйи Чирчиқ туманида 12 нафар, Оққўрғон туманида 97 нафар бола шифокорлар назоратида бўлиб, болажонлар саломатлиги барқарор. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда эҳтиёт чораси сифатида Пискент ва Бўка туманларидаги МТТ тарбияланувчилари навбати билан шифокорлар назоратидан ўтказилмоқда. Ҳозиргача болалар соғлиғига жиддий хавф соладиган ҳолатлар аниқланмади.

Юзага келган ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назоратга олинган ва тергов жараёнлари бошланган.

356
0

Изоҳ