• 11 935 сўм
    -14.39
  • 13 897 сўм
    -25.12
  • 164 сўм
    -2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 935 сўм
    -14.39
  • 13 897 сўм
    -25.12
  • 164 сўм
    -2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 22 сентябр 2025

Ўзбекистонда 2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қўшимча қабул эълон қилинди

Қўшимча қабул 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, аммо ўқишга қабул қилинмаган абитуриентларга давлат олийгоҳларида қолган бўш ўринларга шартнома асосида кириш имконини беради.

1258
0
UzNews.uz

Давлат қабул комиссиясининг қароридан келиб чиқиб, 2025/2026-ўқув йили учун абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда қўшимча имкониятлар яратилади.

Ҳужжатга кўра, бакалавриатнинг бўш ўринлари учун танлов ўтказилади. Унда 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, аммо ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар, шу жумладан рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида олийгоҳ ва йўналиш танламаганлар ҳам иштирок этиши мумкин.

Абитуриентларга кириш имтиҳонлари натижаларига кўра таълим тўлови дифференциал шартнома асосида амалга оширилиши орқали ўқишга кириш имкони берилади.

Бакалавриат бўш ўринлари учун қўшимча қабул 25 сентябрдан 3 октябргача (шу куни ҳам) ўтказилади.

Абитуриентлар мазкур санада my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари лозим. Рўйхатдан ўтганлар тўплаган балллари асосида қатъий тартибда базавий шартнома асосида ўқишга тавсия этилади.

Рўйхатдан ўтиш жараёнида фанлар комбинациясига мос бакалавриат йўналишини танлаш имконияти берилади.

Танлов натижалари бўйича баённомалар 2025 йил 8 октябрга қадар эълон қилиниб, тегишли олийгоҳларга ҳужжатларни расмийлаштириш учун юборилади.

Бакалавриат йўналишлари бўйича қолган бўш ўринлар ҳақидаги маълумотлар Билим ва малака баҳолаш агентлигининг расмий сайтида жойланади.

Қайд этилишича, мазкур қарор абитуриентларни олий таълим муассасаларига кириши учун имкониятларни янада кенгайтириш ҳамда ёшларнинг олий таълим билан қамровини оширишга қаратилган.

1258
0

Изоҳ