Тошкентда хитойлик эркак яшаш хонадонининг балконида мушугининг устидан қайта-қайта қайнаган сув қуяётгани ва уни усти ёпиқ идишда ушлаб, ташқарига чиқишига йўл қўймагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан хитойлик эркак суд қилинди.
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчи хитойлик эркак Й.З.га оид иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, шу йилнинг 17 сентябрь куни соат 04:00 атрофида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасидаги яшаш хонадонида бўла туриб, мушугини устида қайноқ сув қуйиб, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиб, ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиб, унга азоб бериши оқибатида, ҳайвоннинг ўлимига олиб келганлиги аниқланган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Й.З.га нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси 2-қисми билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ