Австралияда Сидней шимолида енгил моторли самолёт гольф майдонига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда, деб ёзади Azerbaycan 24.
Телеканал хабарига кўра, бу воқеа бир кун аввал маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида ўқув-машғулот парвози чоғида содир бўлган. Piper Cherokee самолёти бортида учувчи-инструктор ва курсант бўлган. Воқеа жойидан олинган кадрларга кўра, самолётнинг қаноти шикастланган ва ғилдираклари узилиб тушган.
Шифокорлар гольф майдонида енгил жароҳат олган икки жабрланувчига ёрдам кўрсатишди, шундан сўнг улар кейинги текширувлар учун касалхонага ётқизилди.
Расмийларга кўра, авиаҳалокат сабаби ҳозирча аниқланмаган, бироқ у двигателдаги носозликлар туфайли содир бўлган бўлиши мумкин.
Uz
Хориж
18 август 09:53
Сиднейда енгил моторли самолёт гольф майдонига қулаб тушди
Авиаҳалокат двигателдаги носозликлар туфайли содир бўлганлиги айтилмоқда.

Оммабоп янгиликлар
Яна кўриш-
-
Ўзбекистонда 12 йиллик мактаб таълими тизимига ўтиладиЖамият 9 сентябр 14:12
-
Ангрендаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони 11 нафарга етдиЖамият 10 сентябр 13:25
-
Нотариус бўлиб ишлашнинг энг юқори ёши 65 ёшдан 70 ёшга оширилдиЖамият 10 сентябр 18:43
Изоҳ