• 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 11 август 12:20

Тошкент вилоятида пора олган МИБ ходими 6 йилга қамалди

У фуқаронинг алимент қарздорлиги учун қўйилган хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш эвазига ундан 20 миллион сўм талаб қилган.

145
0
ДХХ

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган фаол тадбир натижасида 1989 йилда туғилган МИБ Бекобод шаҳар давлат ижрочиси ўз мансаб ваколатларидан фойдаланган ҳолда Бекобод туманида яшовчи фуқаронинг алимент қарздорлиги учун қўйилган хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш эвазига ундан 20 миллион сўм талаб қилиб, 13 миллион сўмини "пора" тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, давлат ижрочиси ушбу "хизмати" эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олган.

Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг ҳукмига биноан МИБ давлат ижрочиси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми "в" банди ва 168-моддаси 3-қисми "в" банди билан айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга хуқуқни муҳофаза қилувчи органларда, давлат иштирокидаги ташкилотларда раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш хуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

145
0

Изоҳ