• 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 август 10:39

Тошкент вилоятида ОИТС касали бўла туриб, жинсий хизмат кўрсатган аёллар қўлга олинди — видео

12 та фоҳишахона, ОИТС инфекциясини юқтирган фуқароларнинг 4 та ҳолати аниқланган.

220
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида фоҳишахона сақлаш ва фуқароларни ОИТС билан юқтириш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, 32 ёшли аёл Бўстонлиқ туманида пойтахтлик тўрт аёлни олиб келиб, фоҳишахона ташкил қилди. У мижоздан 800 доллар олаётган вақтида қўлга олинган.

Бошқа ҳолатда бир аёл Бўстонлиқ туманида табиат қўйнида учта енгил йўл тутадиган аёл билан фоҳишахона ташкил қилган. У мижозлардан 600 доллардан 1200 долларгача пул олаётган вақтида қўлга олинган. Ҳар икки ҳолат юзасидан тегишли моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Жами 15 кунда Тошкент вилоятида 12 та фоҳишахона сақлаш ва 4 та фуқарони ОИТС билан юқтириш ҳолати аниқланган. Масалан, Оҳангарон шаҳрида 2020 йилдан ОИТС марказида рўйхатда турган, 27 ёшли З. Р. 2004 йилда туғилган йигит билан жинсий алоқа қилган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

220
0

Изоҳ