Жорий йилнинг 1 август куни жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судида МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани юзасидан 48 ёшли Р.И.га (эркак) оид суд иши кўриб чиқилди.
Ҳуқуқбузар Р.И. шу йилнинг 7 июнь куни соат 14:00 да ўзи раислик қилиб келаётган Марғилон шаҳар “Хўжа Порсо” МФЙ идораси биносида вояга етмаган 2007 йилда туғилган М.М.га (қиз бола) унинг бўйи пастлиги ва бўйни букилиб
қолаётганини айтиб, хоҳишига зид равишда уни машқ қилдириш баҳонасида белидан ушлаб, икки қўлини елкасига қўйдирган ҳолда оёқларини осилтириб,
юзидан ўпмоқчи бўлиб, шаҳвоний шилқимлик қилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Р.И. МЖтКнинг 41-1-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан 4 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ