• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 25 июл 09:53

Сурхондарёда ЙПХ ходимларини ҳақорат қилиб видеога олган аёл ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг 1 йил ичида такроран ҳуқуқбузарлик содир этган аёлга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

207
0
Видеодан кадр

Сурхондарёда ҳайдовчи аёл хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимларини ҳақорат қилиб, уларни тасвирга олиб, ўзининг ижтимоий тармоқларига жойлаштиргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Матбуот хизмати аёлга нисбатан чора кўрилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 12 июль куни аёл автомашинаси ён ойналарини рухсатномасиз "тонировка" ўрнатганлиги учун ЙПХ ходимлари томонидан чора кўрилган эди. Бундан хулоса чиқармаган ҳайдовчи яна шундай турдаги қоидабузарликни содир этиб ИИО ходимининг қонуний талабини бажармасдан воқеа жойидан кетиб қолган.

Ҳайдовчи икки маротаба ҳуқуқбузарлик содир этиб, сўнгра унга маъмурий баённома расмийлаштирган ходимнинг шахсий телефонига қўнғироқ қилиб уни ҳақорат қилган. Шунингдек, ҳайдовчи аёл ИИБ чақиртирилганда ҳам ходимларни ҳақорат қилиб, шовқин солиб жавобгарликдан қутулиб қолмоқчи бўлган.

Денов тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳуқуқбузарликка оид маъмурий иш ҳужжатлари судга тақдим этилган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчига нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик) иккинчи қисми билан айбли деб топилиб 4 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

Юқоридаги ҳолатдан ташқари ҳуқуқбузар аёл муқаддам бир неча маротаба ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлиги, қилмишидан ўзига тегишли хулоса чиқармаганлиги ва бундай ҳаракатини давом этиб келаётганлигига оид яна бир иш ҳужжатлари тўпланиб, жиноят ишлари бўйича Узун тумани судига тақдим этилган. Унга БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг 1 йил ичида такроран ҳуқуқбузарлик содир этганлиги туфайли Денов тумани ИИБ тергов бўлими томонидан ҳайдовчи аёлга нисбатан ЖКнинг 140-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

207
0

Изоҳ