• 12 578 сўм
    -79.98
  • 14 633 сўм
    -38.62
  • 160 сўм
    -1.13
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 578 сўм
    -79.98
  • 14 633 сўм
    -38.62
  • 160 сўм
    -1.13
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 19 июл 12:02

Келгуси 4 ўқув йили учун бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат грантлари тасдиқланди

Бу йил талабаларга 35 мингдан ортиқ, магистратура талабаларига эса 9,9 мингдан бироз кўпроқ ўрин ажратилади. Кейинги йилларда квота кўпайтирилади.

146
0
urdu.uz

Президент фармони билан 2025/2026 ўқув йили ва ундан кейинги уч ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Хусусан:

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги таълим шаклида:

- 2025/2026 ўқув йили - 35 500 ўрин;

- 2026/2027 ўқув йили - 36 023 та ўрин;

- 2027/2028 ўқув йили - 36 460 ўрин;

- 2028/2029 ўқув йили - 36 761 та.

Магистратура дастурлари бўйича кундузги таълим шакли учун:

- 2025/2026 ўқув йили - 9 922 та ўрин;

- 2026/2027 ўқув йили - 10 191 та ўрин;

- 2027/2028 ўқув йили - 10 477 та ўрин;

- 2028/2029 ўқув йили - 10 784 та ўрин.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Давлат комиссиясига қуйидаги масалалар бўйича таклифлар киритади:

- республика ҳудудида фаолият юритаётган хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларига ажратилган 1 320 та давлат грантларини тақсимлаш;

- Ўзбекистоннинг давлат олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар учун таълим йўналишлари бўйича 30 та давлат грантини тақсимлаш;

- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда - хотин-қизлар учун мўлжалланган 4 мингта давлат грантини тақсимлаш.

146
0

Изоҳ