• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 11:20

Ўзбекистон ва Россиянинг зарба берувчи дрон операторлари разведка ва техникани йўқ қилишни машқ қилишди — видео

15–21 июль кунлари “Термиз” полигонида Ўзбекистон ва Россия Қуролли Кучларининг “Ҳамкорлик-2025” қўшма ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

88
0
Россия мудофаа вазирлиги

Машғулотлар доирасида россиялик ҳарбийлар замонавий жанговор ҳаракатлар усулларини намойиш қилишди: таянч пунктни кросс мотоцикллари ёрдамида штурм қилиш ва эгаллаш, шартли ярадорларни багги орқали эвакуация қилиш ҳамда штатдаги қуроллардан тактика бўйича ўқ отиш.

Шунингдек, Марказий ҳарбий округдаги Россиянинг 201-ҳарбий базаси бўлинмалари разведка ва зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари операторларини тайёрлаш жараёнини кўрсатди.

“Россия ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг разведка дронлари экипажлари ва зарба берувчи FPV-дрон операторлари “Ҳамкорлик-2025” қўшма тактик машғулотлари доирасида давлат чегарасини ноқонуний қуролли тузилма томонидан бузишга уринишда уларнинг зирҳли техникасини аниқлаш, разведка қилиш ва йўқ қилишни машқ қилишди”, — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Ҳарбий хизматчилар “Муравей” разведка-зарба дронлари ва “ПВХ” зарба берувчи FPV-дронларини учишга тайёрлаб, техника ва тирик кучни йўқ қилиш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатларни машқ қилишди.

Шунингдек, душман дронларига қарши курашиш усуллари – радиоэлектрон кураш воситалари ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш орқали намойиш этилди.

Бундан ташқари, ер усти роботлаштирилган “КТЗ” мажмуасидан фойдаланган ҳолда фойдали юкларни етказиш ва шартли ярадорларни эвакуация қилиш амалда синаб кўрилди.

88
0

Изоҳ