• 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Сиёсат Кеча, 17:34

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбарлари аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

223
0
President.uz

Суҳбатда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Олий даражада, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар даражасидаги самарали алоқаларни, фаол маданий-гуманитар ва таълим алмашинувини кенгайтириш мақсадида ўзаро мувофиқлашган ишлар ва амалий идоралараро ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини қайд этдилар. Жорий йилнинг кузида ўтказилиши режалаштирилган икки мамлакат ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва унинг натижадорлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Президентлар халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

223
0

Изоҳ