• 12 497 сўм
    -62.32
  • 14 405 сўм
    -7.79
  • 159 сўм
    -0.79
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 497 сўм
    -62.32
  • 14 405 сўм
    -7.79
  • 159 сўм
    -0.79
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 19 июн 09:39

Хоразмда 16 нафар болага диний таълим бериб, болаларни калтаклаган она ва қиз ушланди (видео)

Яна бир ҳолатда аёл болани дарс пайтида ёғоч ва кабель билан калтаклаган. Жиноят ишлари қўзғатилиб, болаларнинг ота-оналари ҳам жавобгарликка тортилган.

192
0
Видеодан кадр

Наманган вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида Давлатобод туманида яшовчи 1957 йилда туғилган фуқаро яшаш манзилида ҳеч қандай диний маълумотга эга бўлмасдан туриб, 8 нафар вояга етмаган болаларга диний таълим бериб келаётганлиги аниқланди. Ушбу шахсга нисбатан МЖтКнинг 241-моддаси билан жавобгарликка тортилди.

Ноқонуний диний таълим олаётган вояга етмаганларнинг ота-оналарига МЖтКнинг 47-моддаси билан чора кўрилди.

Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли хирургия бўлими навбатчи бўлими шифокори ИИБ га мурожаат қилиб, қабулига келган вояга етмаган шахснинг танаси ва бош қисмида шилинган ва йирингли жароҳатлар борлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. Маълум бўлишича, 1985 йилда туғилган аёл Асака туманидаги хонадонда 6 ой давомида асли Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи вояга етмаган болага ноқонуний равишда диний сабоқ бериб келган. Дарслари давомида муттасил давомида унинг боши ва танасининг турли қисмларига ёғоч, қувватловчи қурилма кабели ва бошқа жисмлар билан уриб, дўппослаган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи аёл ва унинг қизи ҳеч қандай диний маълумотга эга бўлмасдан туриб, хонадонда ҳужра ташкил қилиб, вояга етмаган 16 нафар болага ноқонуний диний таълим бериб келганлиги аниқланган. Улар ҳар бир бола учун 1 млн сўмдан пул олиб, дарсларни ўзлаштира олмаган болаларни мунтазам равишда калтаклаган. Ушбу шахсларга нисбатан МЖтКнинг 241-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек вояга етмаган 8 нафар боланинг ота-оналарига МЖтКнинг 47-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.


192
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш