• 12 497 сўм
    -62.32
  • 14 405 сўм
    -7.79
  • 159 сўм
    -0.79
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 497 сўм
    -62.32
  • 14 405 сўм
    -7.79
  • 159 сўм
    -0.79
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 17 июн 17:05

Тошкентда 1,1 млрд сўмлик ноқонуний энергетик ва алкоголь маҳсулотлари ушланди

Аниқланишича, ушбу яроқлилик муддати ўтган ва ҳужжатлари бўлмаган маҳсулотлар савдо шохобчаларида сотувга қўйилган.

149
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекция ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбирда "Э.Д.", "Д.С.", ва "В.Н." МЧЖ масъул шахслари савдо шохобчаларида яроқлилик муддати ўтган энергетик ичимликлар ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари, шунингдек "QR- код" маркировкаларининг нусхасидан такрор фойдаланиб келганликлари маълум бўлган.

Аниқланишича, умумий баҳоси 1,1 млрд сўмлик энергетик ва алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


149
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш