• 12 497 сўм
    -62.32
  • 14 405 сўм
    -7.79
  • 159 сўм
    -0.79
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 497 сўм
    -62.32
  • 14 405 сўм
    -7.79
  • 159 сўм
    -0.79
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 16 июн 16:45

Собиқ депутат Қобул Дусов 5 йил 2 ойга қамалди

У 5 нафар мутасадди ва масъулларни туҳмат ва ҳақорат қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

282
0
Олий суд

Бугун, 16 июнь куни ЖИБ Шайхонтоҳур туман судида Кобул Дусовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.

Суд ҳукмига кўра, Қобул Дусов 5 нафар жабрланувчига (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасадди ва масъуллари, Чирчиқ шаҳри ИИБ Пробация бўлими катта инспектори) нисбатан ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми "а" банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми "а" банди ва 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) 2-қисми "г" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

К. Дусовга ЖКнинг 59, 61-моддаларига асосан, 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида мазкур ҳукм билан тайинланган жазога ЖИБ Арнасой туман судининг 2025 йил 24 февралдаги ҳукми билан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси таиланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Шунингдек, Дусов томонидан Facebook ва Telegram ижтимоий тармоғида яратилган профиль ҳамда канал фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.

"Мазкур жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилди",- дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, ЖИБ Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан К. Дусов ЖКнинг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

ЖИБ Яшнобод туман судининг 2025 йил 24 январдаги ажримига мувофиқ, ЖИБ Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан унга нисбатан тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.

ЖИБ Арнасой туман судининг 2025 йил 24 январдаги ҳукми билан К. Дусов ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми "а" банди ва 140-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси, 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 1 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Тошкент шаҳар суди ЖИБ судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 11 мартдаги ажрими билан К. Дусовга нисбатан жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2025 йил 24 январдаги ажрими ўгаришсиз қолдирилган.

282
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш