• 12 607 сўм
    49.17
  • 14 849 сўм
    40.34
  • 160 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 607 сўм
    49.17
  • 14 849 сўм
    40.34
  • 160 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Об-ҳаво 2 июн 11:36

Бу ҳафта +42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Душанба кунидан ҳаво аста-секин исий бошлайди ва ҳафта ўртасига келиб баъзи ҳудудларда ҳарорат +42 даражагача кўтарилади.

2 июн 11:36
136
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 30-35 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 38 даражагача бўлади, ҳафта ўртасига келиб эса ҳаво 36-39 даражагача, жанубда 42 даражагача исийди.

Республиканинг шимолида бугун ва эртага ҳаво ҳарорати 38-40 даража бўлган энг иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, чоршанба кунидан бошлаб ҳарорат аста-секин 32-37 даражагача пасайиши бошланади.

3-4 июнда шимолда ва чўл ҳудудларда, 4 июнда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Тошкентда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат бугун 30-32 даража, эртага 33-35 даража, чоршанба ва пайшанба кунлари 35-38 даража бўлади.

2 июн 11:36
136
0

Изоҳ