• 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 20 май 16:05

Тошкентда ЙТҲларнинг олдини олиш учун 2 млрд сўмдан зиёд пул ажратилади

Маблағлар кўчалар бўйлаб темир панжаралар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш жойлари учун сарфланиши белгиланган.

72
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов 2025-йил 20-май куни маблағ ажратиш бўйича қарорни имзолади.

Қарорга кўра, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан, туман Ободонлаштириш бошқармаларига 2 044,0 млн (икки миллиард қирқ тўрт миллион) сўм маблағни ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Хусусан, ЙТҲларнинг олдини олиш учун кўча ва йўллар бўйлаб темир панжара ўрнатиш учун 1 млрд 456 млн сўм ажратилади.

Шундан Олмазор туманида 260 млн сўм, Шайхонтоҳур туманига 156 млн сўм, Бектемир туманига 104 млн сўм, Яккасарой туманига 221 млн сўм ажратилади. Жами 5600 метрлик панжаралар ўрнатилади.

Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида ЙТҲларни камайтириш учун қавариқ пиёдалар ўтиш жойи қуришда 588 млн сўм ажратилади.

Бунинг учун Мирзо Улуғбек туманига 28 млн сўм, Яшнобод туманига 42 млн сўм, Олмазор туманига 86 млн сўм, Сергели, Миробод, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларига эса 70 млн сўмдан пул ажратилади.


72
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш