Бугун, 19 май куни Ўзбекистон бўйича +28...+33 даража, жанубда +35 даражагача, кам булутли ва қуруқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Таъкидланишича, эртадан ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва ҳафта ўртасида кундуз кунлари ҳаво +35-+38 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +40...+42 даражагача исийди.
Иш ҳафтасининг охирига келиб, салқин ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши ҳисобига ҳарорат +30...+32 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
22-23 майда айрим жойларда баъзида шамол 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 22-23 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкентда: 19-23 май кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Бугун кундузи ҳарорат +28...+30 даража бўлади, 20-22 майда аста-секин +35...+38 даражагача кўтарилади, 23 майда +30...+32 даража бўлади.
22-23 майда шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Изоҳ