Саадият – бу шунчаки турар-жой эмас, балки замонавий архитектура ечимлари ва Murad Buildings'нинг юқори сифат стандартларини мужассам этган, пухта ўйланган макон. Мазкур мажмуа компаниянинг асосий қадриятларини – ишончлилик, эстетика ва шинам ҳаёт учун зарур барча қулайликларни акс эттиради.
Саадият – бу Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бўлиб, ривожланган ижтимоий ва қулай транспорт инфратузилмасига эга 708 та кенг ва ёруғ хонадонлардан ташкил топган турар жой мажмуа. IND халқаро архитектура бюроси ва ho.uz ҳамкорлигида ишлаб чиқилган 14 қаватгача бўлган замонавий бинолар меъморчилиги шарқона услубдаги жозибадор фасадлар билан ажралиб туради. Биноларнинг ташқи қисми клинкер ғишт ва алюминий-композит панеллар билан қопланган бўлиб, мажмуанинг эстетикасини урғулайди ва унинг чидамийлигини таъминлайди. Ёпиқ ва қўриқланадиган ҳудуд хотиржамлик ва хавфсизликни таъминлайди, ободонлаштирилган дам олиш жойлари, беседкалар, workout зонаси, болалар майдончалари ва ўйин хоналари эса мажмуани оилавий қулайлик ва фаол дам олиш учун идеал масканга айлантиради.
Яшовчилар учун меҳмон кутиш хоналари, шинам чойхона ва замонавий автотураргоҳ ҳам кўзда тутилган. 3,3 метр баландликдаги шифтлар ва пухта режалаштирилган ечимлар хонадонларга кенглик ва ёруғлик бахш этади.
Лойиҳанинг энг асосий афзалликларидан бири — коммьюнити маркази. Бу — турар жой мажмуаси ичида жойлашган нойоб макон бўлиб, аҳолининг мулоқот қилиши, спорт билан шуғулланиши, турли тадбирлар ўтказиши ҳамда фарзандларини тарбиячига ишониб топшириши учун барча шароитлар яратилган жойдир.
Мурад Buildings ишончли қурилиш, пухта режалаштирилган хонадонлар ечимлари ва юқори даражадаги хизмат кўрсатишни уйғунлаштирган ҳолда, ҳар доим юқори сифат стандартларига риоя қилади.
Хонадон эгалари шунчаки уй эмас, балки келажакка ишончга эга бўладилар:
• Қурилиш мобайнида ва қурилиши якунланган объектлар 10 йил муддатга суғурталанган, бу эса инвестиция хавфсизлигини таъминлайди.
• Сотувдан кейинги сифатли хизмат кўрсатиш эса қулай яшаш ва юқори даражадаги сервис кафолатидир.
Саадият – ўз шахсий бахт оролингизни кашф қилинг!
Телефон:+998 78 122 88 22;
Cайт:mbc.uz;
Facebook: fb.com/muradbuildings;
Instagram:@murad_buildings;
Telegram:t.me/muradbuildings.
Реклама ҳуқуқлари асосида
Изоҳ