Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 2025 йилнинг 15 май куни Бухоро шаҳар марказий бозори олдида содир бўлган.
Қайд этилишича, шу куни Ҳ.И. исмли шахс ўз бошқарувида бўлган экскаваторни Ибн Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтида Бухоро шаҳар марказий бозоридан чиқиб, йўлни кесиб ўтаётган 1961 йилда туғилган аёлни кўрмай қолиб, босиб кетган.
Натижада, аёл воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Тергов якунига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади", - дейилади хабарда.
Изоҳ