Интерполнинг Россиядаги миллий марказий бюроси томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Москвада ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Интерпол Миллий марказий бюроси Матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, ушланган шахс хусусий тижорат компанияси раҳбари лавозимида ишлаган. У пахта етиштириш учун банкдан 9 миллион доллар миқдорида кредит олган. Маҳсулотни сотишдан 20 миллион долларга яқин фойда кўрганига қарамай, қарзни қайтармаган ва хорижга қочиб кетган.
Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюросидан айбланувчининг Россияга келиши эҳтимоли ҳақида маълумот олингач, самолёт қўнгандан сўнг у дарҳол ушланган ва ўша куниёқ Ўзбекистонга жўнатилган. Аэропортда эса уни ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлга олган.
Изоҳ