• 12 938 сўм
    45.02
  • 14 665 сўм
    152.88
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 938 сўм
    45.02
  • 14 665 сўм
    152.88
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Об-ҳаво 12 май 11:42

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

130
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 12-16 май кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда 12-13 май кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +32...+35 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +37...+39 даражагача бўлади.

Эртадан бошлаб республика ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда ва иш ҳафтасининг охирига келиб, кундуз кунлари ҳаво +37...+40 даражагача, баъзи жойларда +41...+42 даражагача кўтарилади.

Шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Бугун кундузи ҳарорат +33...+35 даража, 3-14 майда +35...+38 даража, 15-16 майда +38...+41 даража бўлади. Кечалари ҳарорат +19...+21 даражадан +23...+25 даражагача кўтарилади.

130
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш