• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 8 май 20:27

Cув тошишига каналнинг сув ўтказиш қобилияти ҳажмидан ошиб кетгани сабаб бўлди — "Ўзбекгидроэнерго"

Мамлакатнинг гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш ва бошқариш билан шуғулланувчи компания Андижонда содир бўлган техноген авария юзасидан изоҳ берди.

378
0
ФВВ

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги ВМ-800-сон қарорига асосан Россиянинг “МПР” молия институти маблағлари ҳисобига Жанубий Фарғона каналида “ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг қуввати 6,9 МВт бўлиб, йилига 33 млн. кВт.соат электр энергия ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Қурилиш ишлари “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида Россиянинг “Энергосила” компанияси томонидан амалга оширилмоқда. 

Қурилиш ишлари доирасида ГЭС қуриш ишларини ташкил этиш ҳамда вегетация даврида қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш мақсадида, Жанубий Фарғона каналида сув тўсиш иншооти қурилиб, сув сарфи вақтинча айланма канал орқали қуйи қисмига йўналтирилган.

Айланма каналнинг лойиҳавий сув ўтказиш қобилияти 60 м³ мўлжалланган бўлиб, амалда сув сарфи миқдори 70 м³ келганлиги сабабли, Жанубий Фарғона каналининг ўнг қирғоғини ювиб кетиш ҳолати юз берган.

Ҳозирда, Жанубий Фарғона каналида юз берган техноген ҳолатни бартараф этиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, таъмирлаш-тикла шишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бунинг учун зарур бўлган барча техника ва ишчи кучи ресурслари жалб этилган.

Мазкур чора-тадбирлар жорий йилнинг 9 май куни соат 14:00 га қадар тўлиқ бартараф этилади, Жанубий Фарғона канали одатий иш режимига қайтарилади.

Бунда, аҳоли уй-жой ва томорқа хўжаликларига етказилган зарарлар компенсация қилинишини таъминланади.

378
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш