• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 8 май 09:46

Ўзбекистонда илк бор креатив иқтисодиёт факультети очилди

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети қошида мамлакатдаги биринчи креатив иқтисодиёт факультети ташкил этилди.

254
0
Иллюстрация

Жамғарма матбуот хизматининг UzNews.uz’га маълум қилишича, факультет Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети қошида ташкил этилган бўлиб, у ижодий тадбиркорлик, рақамли технологиялар, креатив менежмент ва маданият сиёсати соҳалари учун мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

Таълим дастури халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган ва минтақавий хусусиятларга мослаштирилган. Шунингдек, креатив индустрияларни бошқариш бўйича магистратура дастури ҳам ушбу университет базасида амалга оширилади.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси вакили Гаянэ Умерованинг таъкидлашича, ушбу факультет янги авлод маданий етакчилари ва тадбиркорларини тайёрлаш платформасига айланади. Лойиҳа мамлакатда барқарор креатив иқтисодиёт инфратузилмасини шакллантириш бўйича кенг қамровли стратегиянинг бир қисми ҳисобланади.

254
0

Изоҳ