AI-Камера тугмаси билан юқори аниқликдаги суратлар
AI-Камера тугмаси — ушбу тугма ёрдамида камерани тезкор ишга тушуриш, видеога олиш учун эса тугмани босиб туриш кифоя. Шу билан бирга ушбу тугма масштаблашни осон бошқариш имконини беради. Смартфон 108 МП асосий камера, 5 МП кенг бурчакли камера ҳамда 16 МП олд камераси билан жиҳозланган бўлиб, кундалик ҳаётни ажойиб сифат ва тиниқ тафсилотлар билан суратга олиш имконини беради.
Нафис ва замонавий дизайн
Оғирлиги бор-йўғи 171 г ҳамда корпус қалинлиги 7,29 мм бўлган HONOR 400 Lite ўзининг йенгиллиги ва фойдаланишдаги қулайлиги билан ажралиб туради. У, шунингдек, нам шароитларда ҳам узлуксиз ишлаш учун IP65 технологияси билан жиҳозланган.
Кучли аккумулятор
HONOR 400 Lite узоқ муддат фойдаланиш ва ишончли ишлаш учун 5230 мАс сиғимли Ли-ион полимер батарея билан жиҳозланган. 35 Вт HONOR SuperCharge симли қувватлаш билан эса қурилма атиги 30 дақиқада 52% гача қувват олади ҳамда 73 дақиқада 100% гача етиши мумкин.
Юқори самарадорлик
MediaTek Dimensity 7025-Ultra процессори билан жиҳозланган HONOR 400 Lite замонавий смартфонлар учун зарур бўлган юқори самарадорликни тақдим этади. Ушбу процессор юқори кадрлар частотасига эга дисплейларни, илғор тасвирларни қайта ишлаш имкониятларини ва 5G тезкор уланишни қўллаб-қувватлаб, уни юқори унумдорликни истаган фойдаланувчилар учун мукаммал ечимга айлантиради.
Нархлар ва сотувга чиқиши
HONOR 400 Lite Кулранг, Қора ва Яшил рангларида тақдим этилади. Смартфонни Ўзбекистон бўйлаб Idea, Ishonch, Texnomart, Mediapark, CA Store, Uzum ва бошқа дўконлардан ўртача 3 млн 869 минг сўмдан бошлаб харид қилиш мумкин.
*Кўрсатилган нарх ўзгарувчан бўлиб, у вақт ўтиши билан ёки турли ҳудудларда фарқ қилиши мумкин.
Смартфон ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.
HONOR Ўзбекистоннинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг:
Facebook: @honoruzbekistan;
Instagram: @honoruzbekistan;
Telegram: @HonorUzbekistan;
YouTube: @Honor-Uzbekistan.
Реклама ҳуқуқлари асосида
Изоҳ