Излаш
RUUZ

Криминал

Бош прокуратура собиқ терговчининг мурожаати юзасидан баёнот берди

Бухоро вилояти прокуратураси собиқ терговчиси ўзининг асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида видеомурожаат йўллаганди. 

847views0replies
0

UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда прокуратура собиқ ходими Ўткир Сохибовнинг асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида видеомурожаати тарқалган эди.
Бош прокуратура собиқ терговчининг мурожаати юзасидан баёнот берди.  
Аниқланишича, Ў.Соҳибовга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, 2020 йил 15 февралда Жиноят кодексининг 139 (Туҳмат) ва бошқа моддалари билан айб эълон қилинган ва жиноят иши 2020 йил 29 февралда айблов хулосаси билан судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор тумани судининг 2020 йил 28 августдаги ҳукмига кўра, судланувчи Ў.Сохибов ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) 3-қисми “а,г” бандлари ва 240-моддаси (Жиноят процессини юритиш қатнашчиларининг ўз зиммасидаги вазифани бажаришдан бўйин товлаши) билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 64-моддаси (Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш) га асосан жавобгарликдан озод қилинган. 
Суд ҳукмига кўра, Ў.Соҳибов Бухоро вилоят прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлари бўйича катта терговчиси лавозимида ишлаб келиб, 2004 йил 1 ноябрда ўз аризасига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, прокуратура органларидан бўшатилган.
У, ўзининг ишдан бўшатилишига Бухоро вилояти собиқ прокурори ҳамда вилоят прокуратурасининг бошқа масъул ходимларини айбдор деб ҳисоблаб, била туриб уларни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиб, ходимларни 2004 йилда бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганликда айблаб туҳмат қилиб, 2009 йилнинг январь ойидан ноябрь ойига қадар юқори турувчи давлат органларига аризалар билан мурожаат қилиб келган. 
Шунингдек, Ў.Соҳибов 2010 йил март ойида Тошкент шаҳар прокуратурасининг иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини ўтказиш учун таклиф қилиниб, кўрсатув беришдан бош тортган тақдирда ЖКнинг 240-моддаси билан жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган бўлсада, ЖПКнинг 66-моддасида белгиланган мажбуриятларини бажармасдан, кўрсатув беришдан бўйин товлаган. 
Ў.Сохибовнинг суд ҳукмидан норози бўлиб берган апелляция шикоятига асосан жиноят иши 2020 йил 13 октябрда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг апелляция инстанциясида кўришга тайинланган.  
Ў.Соҳибов адвокатининг 2020 йил 30 ноябрдаги қўшимча ҳужжатлар тўплаш ва тақдим этиш ҳақидаги илтимосномасига асосан жиноят ишини кўриш номаълум муддатга қолдирилган. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳрининг амалдаги прокурорининг ҳам видеомурожаати тарқалган, кейинчалик эса унга белгиланган хизмат текшируви билан махсус ишчи гуруҳ шуғулланиб, лавозимига қайта тикланган эди.
847views0replies
0

Изоҳлар