Излаш
RUUZ

Жамият

Бухоро шаҳар прокурорининг мурожаати юзасидан Президент Халқ қабулхонаси баёнот берди

Жасур Фозиловнинг мурожаати юзасидан Республика идоралараро комиссияси тузилди.

911views0replies
0

Видеодан кадр

Бухоро шаҳар прокурори Ж. Фозиловнинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатида келтирилган важларни ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Президентининг Халқ қабулхонаси баёноти эълон қилинди.
Баёнотда маълум қилинишича, Ж. Фозиловнинг важларини синчковлик билан ҳар томонлама ва холисона текшириш ҳамда ҳолатга баҳо бериш мақсадида жорий йил 14 декабрь куни Республика идоралараро комиссияси тузилди.
Комиссия таркибига Ўзбекистон Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, шунингдек Ўзбекистон Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасининг масъул ходимлари киритилди.
“Комиссия мурожаатда келтирилган қонунбузарлик ҳолатларини жойига чиққан ҳолда, Ж. Фозиловнинг барча важларини бевосита ўзининг иштирокида чуқур ва холисона ўрганилишини ташкил этади.
Текшириш натижалари бўйича қўшимча равишда хабар берилади”, дейилади президент Халқ қабулхонаси баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 11 декабрь кунидан буён интернет тармоғи орқали Бухоро шаҳар прокурори Ж. Фозилов томонидан тарқатилган видеомурожаатларда прокуратура органларининг айрим ходимлари томонидан қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилаётгани маълум қилинган.
911views0replies
0

Изоҳлар