Излаш
RUUZ

Жамият

Бухоро шаҳар прокурори ўз ишига қайтган — Бош прокуратура

Аввалроқ Жасур Фозилов ўзига нисбатан очилган иш бўйича президент ва президент Администрациясига туркум видеомурожаат қилганди.

831views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Жасур Фозилов ўз лавозимига – Бухоро шаҳар прокурори сифатида 20 декабрдан ишлашни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов бу хабар тўғри эканини тасдиқлади.
Бош прокуратура томонидан хабарга оид тўлиқ маълумотлар ҳали маълум қилинмади.  
Эслатиб ўтамиз, Бухоро шаҳрининг амалдаги прокурори ўзига нисбатан очилган иш юзасидан президент ва президент Администрацияси раҳбарига видеомурожаат йўллаганди.
Бунинг ортидан Жасур Фозиловнинг мурожаати юзасидан Республика идоралараро комиссияси тузилганди.
Сўнгги вақтларда у яна бир видеомурожаат қилиб, Республика идоралараро комиссияси томонидан ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқилгани, тадбиркорлар бош прокурор номидан фойдаланиб иш қилганликларини айтиб, президентга адолат қарор топишида кўрсатган ташаббуси учун миннатдорлик билдирган.
831views0replies
0

Изоҳлар