• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 2 сентября 2021

Андижонда юк машинаси Damas устига ағдарилиб кетиши ўлим билан тугади

Сурхондарёда ҳам Damas ва юк машинаси тўқнашди. Ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди.

1144
0
видеодан кадр

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 сенябрь куни соат 16:30 да Андижон вилояти Андижон тумани ҳудудидаги йўлда Isuzu юк машинаси ҳаракатланиб келаётиб, автомашинани тўхтатиш мосламаси ишламагани сабаб ўзига қарама-қарши йўналишдаги Damas устига ағдарилиб кетган.

ЙТҲ натижасида Damas ҳайдовчиси олинган тан жароҳатлари билан вилоят шифохонасида вафот этган.

Қайд этилишича, Isuzu юк машинасида буғдой маҳсулоти бўлган.

Шунингдек, шу куни Сурхондарё вилоятида ҳам Damas ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Таъкидланишича, соат 06:30 да вилоят ҳудудидаги йўлда Damas ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши натижасида "Камаз" юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Натижада, Damas ичида бўлган автомобиль ҳайдовчисининг ўғли тан жароҳати сабаб шифохонада вафот этган.

Ҳодиса жойига келиб ўрганилганда, йўл чизиқлари чизилганлиги, огоҳлантирувчи ва тақиқловчи йўл белгилари қўйилганлиги аниқланди.

1144
0