• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 ноября 2020

«Хоразм шакар» 8 ноябрдан шакар ишлаб чиқаришни бошлади

Шакар заводлари ишчилари ишсиз қолмайдиган бўлди. «Хоразм шакар» ишлаб чиқаришни бошлади.

616
0
xorazmshakar.uz

Аввалроқ, мамлакатдаги иккита йирик шакар заводи – «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» МЧЖлар ишлаб чиқаришни тўхтатгани ва 2000 нафар ходим ишсиз қолаётгани эълон қилинган эди.

Қайд этилишича, ушбу муаммо кўпчиликни, жумладан, ҳукуматни ҳам бефарқ қолдирмаган. Муаммони тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилган.

«Натижада эса «Хоразм шакар» МЧЖ 8 ноябрь куни Бразилиядан харид қилинган сифатли хом ашёдан тайёр шакар ишлаб чиқаришни тўлиқ қувват билан бошлаб юборди», дейилади хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг “Оржицкий сахарный завод” МЧЖ вакиллари шакар маҳсулотини биржа савдолари орқали Ўзбекистонга экспорт қилиш таклифини беришгани ва бу таклиф ЎзРТХБ томонидан тўла қўллаб-қувватлангани маълум қилинганди.

616
0