Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон шакарни Украинадан импорт қилмоқчи

Мазкур таклиф биржа томонидан тўла қўллаб-қувватланди ва уни тезкор амалиётда татбиқ этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

764views0replies
0

uzex.uz

Украинанинг “Оржицкий сахарный завод” МЧЖ вакиллари шакар маҳсулотини биржа савдолари орқали Ўзбекистонга экспорт қилиш таклифини беришди.
Бу ҳақда жорий йил 4 ноябрь куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги, Украинанинг Ўзбекистондаги ҳамда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихоналари билан ҳамкорликда Украинанинг Миллий шакар, ёғ, буғдой ва ун ишлаб чиқарувчилар уюшмасига аъзо корхоналар билан бўлиб ўтган видеоанжуманда маълум қилинди.
Видеоанжуманда Украинанинг 16 та йирик уюшма ва ишлаб чиқарувчилари ҳамда Украинанинг давлат озиқ-овқат ва буғдой корпорацияси, “Трастбанк” ХАБ вакиллари, биржа ходимлари ва брокерлари иштирок этишди.
Анжуман давомида ун, ёғ, шакар ва буғдой маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилишда хорижий компаниялар (норезидентлар) учун биржада яратилган қўшимча қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шу жумладан, ушбу корхоналар учун биржада аккредитациядан ўтказиш тартиби соддалаштирилганлиги ва улар биржанинг комиссион йиғимларидан озод қилинганлиги айтиб ўтилди.
Бундан сўнг, тадбир иштирокчилари биржа фаолиятига катта қизиқиш билдириб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик юзасидан аниқ таклифлари билан чиқишди. Хусусан, “Оржицкий сахарный завод” МЧЖ (Полтава, Украина) вакиллари шакар маҳсулотини биржа савдолари орқали Ўзбекистонга экспорт қилиш таклифини беришди. Ўз навбатида, мазкур таклиф биржа томонидан тўла қўллаб-қувватланди ва уни видеоанжумандан сўнг тезкор амалиётда татбиқ этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Видеоанжуман якунида муҳокама қилинаётган мавзулар доирасида фикр алмашилди ҳамда Украина озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтқазилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланган эди. 
764views0replies
0

Изоҳлар