Излаш
RUUZ

Жамият

Икки йирик шакар ишлаб чиқарувчи завод ишчилари ишдан бўшатилмоқда

Ишлаб чиқаришни тўхтатган шакар заводларида 2000 дан ортиқ ходим ишсиз қолиши хавфи бор.

519views0replies
0

xorazmshakar.uz

Ишлаб чиқаришни тўхтатган шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Аввалроқ, Ўзбекистондаги  мавжуд иккита шакар ишлаб чиқарувчи завод – “Ангрен шакар” МЧЖ ва “Хоразм шакар” МЧЖ жорий йилнинг 4 июлидан эътиборан расман иш фаолиятини тўхтатганини эълон қилганди.
Завод раҳбарлари Ўзбекистондаги мавжуд иккита шакар заводи хом ашё тугаганлиги муносабати билан ишлаб чиқаришни вақтинчага тўхтатгани, ушбу вазиятдан фойдаланган ҳолда заводдаги барча ускуналарда профилактик тозалаш ишлари олиб борилишини маълум қилишганди.  
Айни пайтда “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” МЧЖлари шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатишни бошлади.  
Айни пайтгача, 130 нафардан зиёд ходим ишдан бўшатилган. Уларнинг маълум қилишича, “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” заводлари йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатишни мўлжаллаган. 
Маълум қилинишича, ҳозирда иккита заводда жами 2000 нафардан зиёд ишчи ходимнинг даромадсиз қолиш хавфи туғилмоқда.
519views0replies
0

Изоҳлар