• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 7 февраля 2024

Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко 7-9 февраль кунлари Тошкентда бўлади.

260
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь президенти Александр Лукашенко 7-9 февраль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, уларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ўзаро товар айирбошлашни ошириш, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика, коммуникациялар ва бошқа тармоқларда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади. Профессионал таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларида шерикликни ривожлантириш дастурлари ҳам муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

Шу кунларда, ташриф арафасида Тошкент шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари ва тадбиркорлари иштирокида қатор ишбилармонлик тадбирлари – Ҳудудлараро форум ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

260
0