• 12 917 сум
    -48.24
  • 14 461 сум
    -64.38
  • 160 сум
    -1.2
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 917 сум
    -48.24
  • 14 461 сум
    -64.38
  • 160 сум
    -1.2
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 1 июля 2022

Автомобилларда "тонировка" даражаси неча фоиз бўлиши керак?

ИИВ ЙҲХББ ходими автомобилларнинг ойналарини қай даражада қорайтириш мумкинлиги ва қайси ойналари учун рухсатнома олиш талаб этилиши бўйича тушунтириш берди.

4285
0
Видеодан кадр

Қайд этилишича, енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини 100 фоизгача қорайтириш мумкин. Бунда, ҳеч қандай рухсатнома олиш шарт эмас.

Олд ён ойналарни қорайтириш аввалгидек рухсатнома орқали амалга оширилади. Фақат рухсатнома олишдаги тўловлар миқдори камайтирилди. Бунда, жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 8 баравари, хорижий давлатларнинг юридик шахслари учун эса БҲМнинг 14 баравари миқдорида тўлов қилиш белгиланди.

Аввал, олд ён ойналарнинг қорайтирилганлик даражаси 50 фоизгача рухсат берилган эди. Яъни, ёруғлик ўтказувчанлик даражаси 50 фоиздан кам бўлмаслиги керак эди. Эндиликда қорайтирилганлик даражаси 70 фоизгача рухсат берилиб, ёруғлик ўтказувчанлик даражаси 30 фоиздан кам бўлмаслиги белгиланди.

Автомобилнинг олд ойнаси бўйича эски тартиб сақланиб қолинган. Яъни, тепа қисмида 14 см масофада 100 қорайтиришга рухсат берилади. Қолган масофада эса ЙҲҚ бўйича ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

4285
0