• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 июня 2021

5 йилга қамалган қўшиқчи Жасур Умиров 5 ойда озодликка чиқди — видео

Вояга етмаган қизни зўрлагани учун қамалган хонандага нисбатан чиқарилган жазо тури ўзгартирилди.

1894
0
Видеодан кадр

ИИВ ЖИЭДнинг хабарига кўра, жорий йилнинг 8 июнь кунидаги Олий суднинг кассация инстанциясининг ажримига асосан хонанда Жасур Умировга нисбатан чиқарилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилган. 

Таъкидланишича, ҳонандага Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда, шунингдек жабрланувчи ва унинг қонуний вакилининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини билдирганлиги сабаб унга қўлланган жазо енгиллаштирилган.

9 июнь куни юқоридагиларга асосланиб, Ж. Умиров Жазони ижро этиш колониясидан озод қилинган.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида хонанда Жасур Умировга нисбатан ЖКнинг 118-моддаси жиноий иш қўзғатилганди. 2 февраль куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

1894
0