1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Криминал
22 декабрь 2020 г. 1440 0

Санъаткор Жасур Умиров қамоққа олинди

Мазкур жиноий иш дастлаб 2020 йил 9 октябрда Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган.

Санъаткор Жасур Умиров қамоққа олинди
Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилояти прокуратураси вояга етмаган Ш.М.ни хонанда Жасур Умиров номусига текканлиги ҳолати юзасидан фуқаронинг мурожаати бўйича расмий баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, вояга етмаган Ш.М.ни хонанда Ж. Умиров номусига текканлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар бўйича 2020 йил 9 октябрда Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вояга етмаган Ш.М. адвокати М. Рустамова билан биргаликда вилоят прокуратурасига мурожаат этишиб, Ж. Умировга нисбатан бўлган жиноят иши тергов ҳаракатларидан норозиликларини баён этишган.

Шунингдек, мурожаат Самарқанд вилоят прокурори Р. Машарипов томонидан ўрганилиб, ариза муаллифи адвокати М.Рустамова иштирокида ўзи раҳбарлигида вилоят прокуратураси ва ИИБ масъуллари иштирокида 2020 йил 18 декабрь куни қабул қилиниб, жиноят иши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганлиги ва тез кунларда қонуний қарор қабул қилиши таъкидланган. 

Шундан сўнг, ишда тўпланган далиллар асосида Ж. Умировга нисбатан 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, суднинг 2020 йил 21 декабрдаги ажримига асосан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Жиноят иши тергови вилоят прокурори Р. Машарипов томонидан алоҳида назоратга олинди.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар