• 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 марта 2018

Фарғонада эшак гўштидан сомса, кабоб тайёрлангани аниқланди (Видео)

Вилоятнинг Тошлоқ туманидаги “Ягона”, Фарғона шаҳридаги Миллий таомлар ошхонасида эшак гўштидан кабоб, сомса қилинган.

5608
0

Бош Прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси Қўштепа тумани Қорақушчи МФЙ Турон кўчасидаги 85 уй эшакларни суйиш учун мўлжалланган қассобхоанага айлантирилган.

Бу хонадаон кўздан кечирилганда истеъмол учун тайёрлаб қўйилган кўп миқдордаги эшак гўшти ҳамда ҳайвонларнинг жасадлари борлиги аниқланган.

“Тадбиркорлар” эшакларни 250-300 минг сўмга сотиб олиб келиб, шу хонадонннинг ўзида сўйиб, нимталаб кейин эса сотишни йўлга қўйишган.

Эшак гўштининг ҳар бир килограммини 25-30 минг сўмдан умумий овқатланиш шоҳобчаларига тарқатиб келишган.

Эшак гўшти Тошлоқ туманидаги “Ягона” кафесида кабоб ва турли таомлар тайёрлашда ишлатиб келинган. Шунингдек, Муроджон Турғуновга тегишли бўлган Фарғона шаҳридаги Миллий таомлар ошхонасида ҳам эшак гўшти ишлатиб келинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, эшак гўшти кўриниши, таъми, ҳидидан ҳам мол ва қўй гўштидан ажралиб туради. Буни ошпазлар, ошхона ва кафе бизнеси билан шуғулланадиганлар ҳам яхши билишади.

5608
0