• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Технологии 20 апреля 16:33

Расман: Қорақалпоғистонда Besqala Mining Valley майнинг зонаси ташкил этилмоқда

Махсус зонада майнинг учун турли энергия манбаларидан фойдаланишга, шунингдек, қазиб олинган криптоактивларни миллий ва хорижий платформалар орқали эркин сотиш ва айирбошлашга рухсат берилади.

468
0
Иллюстрация

"Қорақалпоғистон Республикасида махсус майнинг зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатга кўра, бутун Қорақалпоғистон Республикасини қамраб олган Besqala Mining Valley махсус майнинг зонаси ташкил этилади.

Махсус зона доирасида ягона энергия тизимининг электр энергиясидан, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларининг барча турларидан, шу жумладан водород электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясидан майнинг учун фойдаланишга рухсат берилади.

Шунингдек, ушбу махсус зонада қазиб олинган крипто-активларни миллий крипто-биржалар ёки хорижий платформалар орқали, шу жумладан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилиш, шунингдек, уларни бошқа ликвидли крипто-активларга айирбошлаш ва бошқа операцияларни амалга оширишга рухсат берилади.

Шу билан бирга, Besqala Mining Valley махсус майнинг зонаси дирекцияси ташкил этилади.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш бўйича ишчи орган этиб белгиланди. Ариза берувчилар (юридик шахслар) зона резиденти мақомини олиш ва майнинг фаолиятини амалга оширишга рухсатнома олиш учун Дирекцияга ариза билан мурожаат қилишлари керак.

Шунингдек, 2035 йил 1 январга қадар резидентларнинг майнинг билан боғлиқ операциялардан олган даромадлари солиқ ва йиғимлардан озод этилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, майнинг зонасини ташкил этиш ўтган йилнинг август ойида президент томонидан тасдиқланган Қорақалпоғистонни жадал ривожлантириш дастурида кўзда тутилган.

468
0

Комментарии