• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 января 15:21

Марказий банк Humans'ни текширишни якунлади, материаллар Тошкент шаҳар ИИББга топширилди

Humans иловаси орқали пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ечиб олиш ҳолатлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўрганилмоқда.

523
0
UzNews.uz

Ўтган йилнинг декабрь ойи бошида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Humans иловасига бириктирилган банк карталаридан пул маблағлари эгаларига билдирмасдан ечиб олингани ҳақида хабар берган эди. Баъзилар картасидан 20-30 млн сўмгача пул ечиб олинганини маълум қилганди.

Ўшанда компания 4 декабрдан 8 декабргача бўлган пул ечиб олиниши "OCTAGRAM" АЖ бўлган Paylov ҳамкорининг заифлиги туфайли содир бўлганини таъкидлаган эди.

Humans Paylov инфратузилмасидаги заифликларни текшириш ва ҳуқуқбузарларни аниқлаш учун Марказий банк ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига техник материалларнинг тўлиқ тўпламини топширди.

Марказий банк хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган заифликни бартараф этиш мақсадида "Octagram" АЖга P2P операцияларини тўхтатиб туриш бўйича кўрсатма берди ва текширувни бошлади.

7 январь куни регулятор махсус тузилган ишчи гуруҳ текширувни якунлаганини маълум қилди.

"Текширув якуни бўйича тузилган далолатнома белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо бериш ва ваколат доирасида чора кўриш учун Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига юборилди," - дейилади хабарда.

Ҳозирда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Humans компанияси билан боғлиқ ҳолат ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш сўралмоқда.

523
0

Комментарии