• 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Бизнес 8 октября 2020

Пандемия вақтида миллиардерлар бойлиги рекорд даражада ўсди

Бу вақт ичида дунё бўйича бойлар сони ҳам ортган.

1575
0
UzNews.uz

Коронавирус пандемияси вақтида дунё миллиардерларининг бойлиги рекорд даражага ўсган. Улар орасида технология ва саноат соҳаси вакиллари ҳаммадан кўпроқ бойлик тўплашга эришган.

Швейцариянинг UBS банки маълумотларига кўра, апрел ойидан июлга қадар дунёнинг энг бой одамлари бойлиги 27,5 фоизга ўсиб, $10,2 трлн долларни ташкил қилган, дея хабар бермоқда BBC.  

Бу 2017 йил охирида асосан акцияларнинг жаҳон бўйлаб қимматлашиши ортидан 8,9 трлн долларлик кўрсаткичдан ошиб кетган.

UBS маълумотларига кўра, дунё бойлари сони янги кўрсаткичга етган. Айни пайтда уларнинг сони 2189 тани ташкил этади. Бу рақам 2017 йилда 2158 тага тенг эди.

Аввалроқ, Tesla акцияларининг ўсиши ортидан Илон Маскнинг бойлиги 6,1 млрд долларга ошиб, жаҳоннинг энг таниқли бойларини қувиб ўтиб, 7-ўрингача кўтарилиб олганди.

Унинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи компанияси жорий йилдаги акциялари нақ 269 фоизга ўсгани айтилганди. 

Аммо икки қўлқоп ишлаб чиқарувчи компаниялар акцияси Tesla’ни ортда қолдирганди.

Bloomberg  таҳлилига кўра, бу коронавирус пандемияси даврида шахсий гигиеник воситаларга бўлган талабнинг кескин ошиши туфайли келиб чиққан.

Бундан ташқари, доғистонлик сенатор ва бизнесмен Сулеймон Керимовнинг оиласи Forbes Real Time рўйхатида россиялик миллиардерлар орасида биринчи ўринга кўтарилиб олганди.

1575
0