Излаш
RUUZ

Бизнес

Россиянинг энг бой миллиардери ўзгарди

Тадбиркор Владимир Потанин ўз ўрнини Сулейман Керимовга бўшатиб берди. Асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов эса рўйхатда 101-ўринда бормоқда.

1327views0replies
0

Владимир Астапкович / РИА Новости

Доғистонлик сенатор ва бизнесмен Сулеймон Керимовнинг оиласи Forbes Real Time рўйхатида россиялик миллиардерлар орасида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Айни вақтда ушбу оиланинг бойлиги 24,7 миллиард AҚШ долларига тенг.
Керимов ва унинг оиласи россияликлар орасида етакчилик қилган Владимир Потаниндан ўзиб кетган. “Норникел” хўжайинларидан бирининг бойлиги 24,6 миллиард долларга тенг деб топилган.
Қайд этилишича, умумий рейтингда 46-ўринда бораётган Керимов ва унинг оиласи биринчи маротаба биринчи россиялик миллиардерга айланган. Унинг бойлигининг асосий манбаси – 78 фоизи Россиянин энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи компанияси “Полюс” акциялари ҳисобланади.
Алишер Усмонов ушбу рўйхатда 15,5 миллиард доллар билан 101-ўринда бормоқда. Дунёнинг энг бой одамлари рўйхати ўзгаришсиз қолган – Жефф Безос, Билл Гейтс ва Бернар Арно.
1327views0replies
0

Изоҳлар