Поиск
RUUZ

Спорт

Оксана Чусовитина спортга қайтади

Афсонавий спортчи бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

313views0replies
0

Twitter

Ёзги Олимпиадада энг кўп қатнашиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган спортчи келаси йил ўтказиладиган Осиё ўйинларида қатнашиш ниятида.
“2022-йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришга қарор қилганимни барчага етказмоқчиман. Шунчаки, фаолиятимни Ўзбекистон учун медалсиз якунлай олмайман”, - дея ёзиб қолдирган 46 ёшли гимнастикачи ўзининг Stories’да.
Оксана Чусовитина 1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016 ва 2021 йилларда ўтказилган ёзги Олимпиадада иштирок этган. У 1992 йили жамоавий баҳсда олимпия чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари чемпиони бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Оксана Токио Олимпиадасидан кейин спортдан кетганини эълон қилганди.
313views0replies
0

Комментарии