Излаш
RUUZ

Спорт

Оксана Чусовитина Олимпиада ва спорт билан хайрлашди — фото, видео

Афсонавий спортчи фаолиятидаги 8-Олимпиадада сўнгги чиқишини амалга оширди.

811views0replies
0

Getty Images

Ўзбекистонлик 46 ёшли Оксана Чусовитина Олимпиада-2020 спорт гимнастикаси бўйича аёллар ўртасидаги саралаш босқичида 14.166 балл тўплаб, 11-натижани қайд этди. 
Гиннеснинг рекордлар китобига кирган спортчи охирги чиқишини амалга оширганидан кейин барча расмийлар ва гимнастикачилар томонидан гулдурос қарсаклар остида кузатиб қўйилди.
У Токио Олимпиадаси фаолиятидаги охирги турнир бўлишини маълум қилганди.
Оксана Чусовитина бунга қадар 1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016 йилларда ўтказилган ёзги Олимпиадада иштирок этган. У 1992 йили жамоавий баҳсда олимпия чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари чемпиони бўлган.
811views0replies
0

Изоҳлар