Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда 56 ва 63 ёшли фуқароларнинг жанжали ўлим билан тугади

Вилоят ИИБ ҳодиса тафсилотини маълум қилди.

773views0replies
0

ИИВ

Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 6 июль куни соат 21:00 ларда Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи 56 ёшли Н.О. МЧЖга қарашли мевали боғда шу ерда деҳқончилик билан шуғулланган, Тўрақўрғон туманида яшаган 63 ёшли М.Н. билан сув талашиб ўзаро жанжаллашган.
Жанжал натижасида, Н.О. қўли билан М.Н.нинг бош қисмига урганлиги оқибатида М.Н. ерга боши билан йиқилиб, тан жароҳати олган. 
Шундан сўнг, Н.О. М.Н.ни Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган.
М.Н. олган тан жароҳати бўйича Тўрақўрғон туман марказий шифохонасига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 10 июль куни вафот этган.
Суд-тиббий экспертизаси маълумотига кўра, марҳумнинг баданида ташқи тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги, унинг ўлими бош мия ёпиқ шикасти, бош мия тўқима остига қон қуйилишидан келиб чиққанлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
773views0replies
0

Комментарии