Поиск
RUUZ

Коронавирус

Эмланиш муддатига риоя қилмаганлар маълум муддатдан кейин қайтадан эмланади

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси қайта эмланиш қачон амалга оширилишини маълум қилди.

584views0replies
0

Наманган вилояти ҳокимлиги / Иллюстрация

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов биринчи ёки иккинчи доза вакцина олиниб, кейингилари ўз вақтида олинмаган бўлса ёки кейинги босқичларни олиш маълум муддатга узайтирилган бўлса, қанча вақтдан сўнг вакцинани давом эттириш мумкинлигига ойдинлик киритди.
“Агар сиз биринчи доза вакцинацияни олиб, иккинчиси билан эмланмаган ёки иккита босқичда эмланиб, 3 доза вакцинани олмаган бўлсангиз, 12 ҳафта муддат ичида кейинги доза босқичларини давом эттиришингиз мумкин.
Эмланишлар орасидаги муддат 12 ҳафтадан кўп бўлса, яъни 3 ойдан ортиқ бўлса эмланиш қайтадан биринчи дозадан бошланади. Вакцинанинг қайси тури бўлишидан қатъий назар, оралиқ муддат 12 ҳафтадан ошса ревакцинация қилинади”, - деди мутахассис. 
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қатор тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза, 1 октябргача 2-доза, 1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши шарт.
584views0replies
0

Комментарии